Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримида мажбурий меҳнатга ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларидан ҳашарчилар учун пул йиғишга йўл қўйган раҳбарларни «ҳеч иккиланмасдан зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиш» кераклигини маълум қилди.
Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилди. Мазкур қарор 2021 йилда мамлакатда пахта йиғим теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан қабул қилинди. Илк бор ўзбек пахтасига 2009 йилда бойкот эълон қилинганди.
Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда 652 кишини мажбурий равишда пахта теримига жалб қилиш ҳолатларини аниқлади. 18 мансабдор шахс 200 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Қонунбузарликлар энг кўп Қашқадарё ва Наманган вилоятида аниқланди.
Меҳнат вазирлиги Наманганда банк ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Ижтимоий тармоқларда банк муассасаларининг 1400 дан зиёд ходимлари пахта теримига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Айрим туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 200 сўмдан устама ҳақ тўланади. Аввалроқ қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда — 1000 сўмдан, иккинчи теримда — 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш белгилангани хабар қилинган эди.
Бу йил 1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм бўлади. Теримчилар ишчи шартномасини тузмасдан туриб далага чиқарилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг